Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Саудия Арабистони билан истиқболли шартномалар имзолади
18:27 / 2022-09-15

Ўзбекистон Экспортчилар уюшмаси мутасаддилари 20 дан ортиқ тадбиркорлар билан биргаликда Саудия Арабистони подшоҳлигида бўлиб турибди.

Бизнес-ташрифнинг мақсади юртимизда етиштирилган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларга янги бозор топишдан иборат.

Бугунги кунгача Ўзбекистоннинг гилам, қишлоқ хўжалиги, санитар гигиеник ва озиқ-овқат соҳасидаги йирик ишлаб чиқарувчилардан иборат делегацияси Арабистоннинг Ар-Риёд, Жидда, Макка ва Мадина шаҳарларида бўлди.

Шунингдек, тадбиркорлар сафарнинг дастлабки кунида Ар-Риёд шаҳридаги “Saudi Foodex Expo-2022» кўргазмасида ўзбекистонлик тадбиркорлар кузатувчи сифатида қатнашиб, ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ҳақида маълумот берди.

Шуни айтиш жоизки, бугунги кунда 6 мингдан зиёд ўзбекистонлик тадбиркор ўз маҳсулотларини чет давлатларга экспорт қилмоқда. Бу кўрсатгични 2026 йилга бориб 15 минг нафарга етказиш мўлжалланган.

Жидда шаҳридаги учрашув манфаатли ҳамкорлик асосида давом этди. Саудиялик тадбиркорлар қуритилган мева, гилам, қандолат ва ҳунармандчилик маҳсулотларимизга қизиқиш билдириб, ишлаб чиқарувчиларимиз билан шартномалар имзолади.

2022 йилнинг биринчи ярмида тадбиркорларимиз қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш ва бошқа йўналишларда 563 миллион АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга оширди.

Йил якунига қадар ушбу рақам мавсумий экспорт маҳсулотлари ҳисобига 1 миллиард АҚШ долларига кўтарилиши режалаштирилган.

ЎзА