Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Россия: таълим тизимида ҳамкорлик
09:29 / 2022-10-27

Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида Иммануэл Кант номидаги Болтиқ Федерал университети ректори Aлександр Фёдоров бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида бакалавриат йўналишида даволаш иши, стоматология ва фармация йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурлари очилиши бўйича шартномалар имзоланди. Музокаралар давомида турли илмий-амалий тадбирлар ташкил этиш, тадқиқот ишлари ўтказиш, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларнинг академик алмашинуви масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, меҳмон Бухоро давлат тиббиёт институтининг янги биноси, бу ерда ташкил этилган Симуляцион марказ, клиника ҳамда талабалар турар жойлари билан танишди. Меҳмонлар институтнинг келгусидаги имкониятларини юқори баҳолаб, ҳамкорлик масалалари икки томонлама манфаатли эканини таъкидлади.

Маълумот учун, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти айни пайтда мамлакатимиздаги Олий таълим муассасалар ичида халқаро олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш борасида етакчи ўринда туради. Институт айни пайтда 50 га яқин халқаро ташкилотлар билан меморандум ва шартномалар имзолаган.  

 

Зариф Комилов, ЎзА