Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон — Россия саммитида ўзаро манфаатли келишувларга эришилди 
17:49 / 2024-05-30

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида дастлаб Россия Федерацияси Президенти В.Путиннинг 2024 йил 26-28 май кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи жараёнида кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида эришилган битимлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, ушбу ташриф кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган Ўзбекистон — Россия муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқиш имконини берди. Саммит доирасида икки томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилингани, етакчи корхоналарнинг қўшма лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш юзасидан келишувга эришилгани эътироф этилди. 

Шунингдек, ташриф давомида икки давлат етакчилари энергетика, шу жумладан, атом энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, инновациялар, миграция, хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар. 

Фракция аъзолари ушбу ташриф ҳар икки мамлакат ўртасидаги шериклик ва дўстлик муносабатларини янада ривожлантиришга кучли туртки бериши билан бирга, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга замин яратишини қайд этди. 

Шунингдек, фракция йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилиниб, қўллаб-қувватланди. 

М.Комилова, ЎзА