Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон - Россия: қонуний меҳнат ва бандлик ривожлантирилади
18:29 / 2025-08-22

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округига борди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди.

Мамлакатимиз делегацияси 21 август куни Ставрополь ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари Николай Афанасов билан учрашди.

Учрашувда минтақадаги Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг малакасини тан олиш ва касбий таълимни ривожлантириш, ноқонуний миграцияни камайтириш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, томонлар иқтисодиёт, инвестиция, логистика, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди. Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш ва қўшма ишбилармонлик ташаббусларини илгари суришда ҳам манфаатдорлик билдирилди.

Музокаралар якунида ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва қонуний бандликни кенгайтириш учун ишчи гуруҳ тузишга келишилди. Шунингдек, эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида қўшма "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиши ва мунтазам мулоқот олиб борилиши белгиланди.

Делегация ташриф доирасида Шимолий Кавказ федерал университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ҳамда "ЮгИнвестСтрой" компанияси ва "Янтарь" савдо марказида фаолият юритаётган юртдошларимиз билан ҳам учрашувлар ўтказди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА