Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ривожланган давлатлар сафига илмий-амалий асосланган мақсадлар билан қўшилмоқда
11:28 / 2023-07-15

Ўтган олти- етти йил Ўзбекистон ва унинг халқи ҳаёти, келажак тақдири учун синовлар, ўзгаришлар, янгиланишлар йили бўлди. Илгари фуқаролар бирор муаммосини ҳал қиламан ёки оилавий бизнесни йўлга қўяман, бола-чақамни бекорчиликдан йироқ тутиб, иш билан банд қиламан, деса, 10-15 километр таксида йўл босиб туман марказига борар, раҳбарлар қабулида турар, қабул қилингани билан муаммосининг ечимини тополмай сарсон бўларди.

Ҳозирда ижро ташкилотларидаги онлайн қабуллар узлуксиз ишламоқда. Фуқаронинг талаби қондирилиб, муаммосига ечим топилмоқда.  

Биргина тадбиркорлик фаолиятини олсак, бизнесни ташкил қилиш учун давлат рўйхатидан ўтиш оддий шаклда тизимлаштирилди, яъни рақамлаштирилди. Сир эмаски, илгари кимдир тадбиркорлик ёки оилавий бизнесни йўлга қўймоқчи бўлса, турли сансалорликка учрар, қоғозбозликка йўлиқарди, “отангга бор, онангга бор” қабилида тўсиқларга дуч келарди.  

Ҳозир интерактив хизматлар орқали паспорт билан борилса, бас, хушмуомалалик билан бир зумда тадбиркорлик фаолиятингиз рўйхатдан ўтказилади. Боз устига, солиқлар юки ҳам енгил.

Бундан ташқари, глобаллашув шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги, иш билан таъминлаш ва тинчликни сақлаш каби кўплаб стратегик масалалар умумбашарий муаммолардан бўлиб турибди.  

Шундай даврда давлатимиз аҳолининг ўзини ўзи банд қилишига субсидиялар, имтиёзли кредитлар ажратмоқда, айниқса, аёллар ва хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг таълим олишига катта эътибор бермоқда.  

Жорий йил 30 май куни пойтахтимиздаги ”Congress Hall“ мажмуасида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI съезди бўлиб ўтди.  

Унда жорий йилнинг 9 июль куни икки ярим йиллик муддатдан воз кечилган ҳолда адолатли равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича партиялар аро курашда OʼzLiDeP томонидан кўрсатилган номзод овозга қўйилди.

Съезднинг фаол аъзолари бўлмиш 633 та делегат халқаро форматлардаги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий интеграциялашув самарадорлиги ва уни жадал давом эттириш муҳимлигини, бу танлаган номзодининг залворли вазифаси эканини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган даврдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоб қилинар экан, олдимизда улкан марралар тургани эътироф этилди. Хусусан, иқтисодиётимизда ҳақиқий бозор муносабатларини жорий этиш, ривожланган давлатлар қаторига киришимиз учун инвестициявий интеграциялашувни янада ривожлантириш, бошқарувни илмий-институционал, интеллектуал дастурлаш, оилавий бизнес ва тадбиркорликни кенг кўламда жадаллаштириш илгари сурилди.  

Чунончи, кейинги беш йил давомида мамлакатимизда олиб борилган институционал иқтисодий ислоҳотлар боис кенг миқёсдаги демократик ўзгаришлар амалга оширилди. “Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқеликка кўчди.  

2017-2022 йилларда саноатнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 21,1 фоиздан 26,7 фоизгача кўпайди. Бу даврда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги ўсиш 41,3 фоизни ташкил қилгани ислоҳотларимиз самарасидир.

Ишлаб чиқарадиган саноат тармоғи жадал суръатлар билан ривожланиб, ўтган давр мобайнида 47,4 фоизни ташкил этди. Бундан ташқари, электр, иссиқлик ва газ таъминоти тармоғи (39,2 фоиз), шунингдек, тоғ-кон саноатида (30,4 фоиз) сезиларли ўсиш суръатлари кузатилди.

"Ўзбекистон саноатининг 83,2 фоизини ишлаб чиқариш саноат тармоғи ташкил этади. Бу юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хомашёни қайта ишлаш даражасини ошириш, замонавий технологияларни жорий этишга қаратилган тармоқларни ривожлантириш комплекс дастурлари ҳаётга татбиқ этилаётгани натижасидир. Ўрта ва юқори технологияли тармоқлар улушининг 52,7 фоиздан 61,7 фоизга ошгани ҳам саноат таркибидаги сифат ўзгаришларидан далолат беради. Бу ички бозорда ҳам, ташқи бозорда ҳам харидоргир бўлган юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами ошгани далилидир. Масалан, портландцемент ишлаб чиқариш шу даврда 1,3 баробар, қўрғошинли аккумуляторлар 1,4 баробар, автомобиль двигателлари 2,5 баробар, енгил автомобиллар 2,3 баробар, совиткич ва музлаткичлар 3,7 баробар ошди”, дейилади ПМТИ таҳлилида.  

Мисол келтирилган улкан иқтисодий кўрсаткичлар Ўзбекистон ривожланган давлатлари сафига қараб илмий-амалий асосланган тарзда кетаётганини англатади.

Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган “Халқимиз эртага эмас, узоқ келажакда эмас, бугун ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб яшаши керак”, деган ғоя асосида аввал жамият, кейин давлат тамойили давом эттирилиши билдирилди.  

Шунингдек,  таҳликали замонда нафақат иқтисодий ривожланиш, балки ахборот хуружларига интеллектуал билим-салоҳиятли ёшлар билан жипслашган ҳолда қарши туриш, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш мақсадида ҳарбий салоҳиятимизни янада ошириш зарурат бўлиб бормоқда. Дастурларда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг қудрати, мудофаа қобилияти ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш учун Миллий армияни 2030 йилга қадар энг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

Бир сўз билан айтганда, эртанги порлоқ келажагини ўз муносиб номзоди билан тасаввур қилишда халқимизнинг савияси шаклланди.  

Шу боис аҳоли, ёшларимиз бу йилги сайлов жараёнларида ватанпарварлик ва кўтаринки руҳда ўз муносиб танловини амалга оширди. Овоз бериш очиқ ва ошкора ўтди.  

Шундан кўриниб турибдики, аввалги сайловчилар билан бугунги сайловчиларнинг дунёқараши, салоҳияти, билим-тажрибасида катта ўзгариш бор, бу қувонарли. Айниқса, сайловолди тарғибот учрашувларда фуқароларнинг ўз номзодига бўлган интилишлари, илҳақликлари ва самимий мулоҳазаларида ошкоралик натижалари янада ойдинлашди.  

Халқимизнинг бундай иштиёқи мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, халқаро инвестициявий интеграциялашув, улкан шаҳарсозлик ва бунёдкорлик ислоҳотларини давом эттиришимизда муносиб хизмат қилади ва бу тарихий аҳамият касб этади.

Қўнғиротбой ШАРИПОВ,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори