Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари таснифлари ўзгарганлиги, янги йўллар қурилганлиги ва қайта қурилганлиги, автомобиль йўлларининг топонимик номланишидаги ўзгаришларни инобатга олиб, фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сон қарори билан тасдиқланган Йўл хўжалиги тизимини янада такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”нинг 40-бандида шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудларининг ўзгаришини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини қайтадан ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори билан:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўллари рўйхати;
Ўзбекистон Республикасининг давлат аҳамиятига эга автомобиль йўллари рўйхати;
Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўллари рўйхати тасдиқланди.
ЎзА