Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони таъсис этилади
18:06 / 2020-11-04

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг муҳим бўғини — саноатни ривожлантириш учун фойдали қазилма захираларини аниқлаш, янги конларни ўзлаштириш устувор вазифалардан саналади.

 Шу боис, охирги йилларда геология соҳасини тараққий эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг тизим фаолиятига оид қабул қилинган бир қатор ҳужжатлари ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ана шу нуқтаи назардан кўриб чиқди.

Қонун лойиҳасининг мақсади ва вазифаси геология соҳаси ходимларини рағбатлантириш, мазкур касбнинг нуфузини ошириш ва ёш кадрларни геология соҳасига жалб қилишдан иборат.

Депутатларнинг қайд этишича, мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши тоғ-металлургия ва бошқа тармоқ корхоналарининг барқарор ишлашини таъминлайдиган геология саноатининг нуфузини ошириш, мамлакатимиз минерал-хомашё базасини кенгайтиришда геологик қидирув ишларининг самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, фойдали қазилма конлари сонининг кўпайишига, энг асосийси, минерал-хомашё базасини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшган фидойи геологлар меҳнатини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди.