Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълимнинг конституциявий асослари
09:00 / 2025-12-02

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрирдаги 64-моддасида “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир” дейилган. Ҳарбий хизмат фуқароларнинг конституциявий вазифаси ва бурчидир. Ҳарбий таълимнинг конституциявий мақомини ушбу янги таҳрирнинг мазмунида белгилаб берилган. Конституциянинг 28-моддасида эса таълим олиш ҳар бир шахснинг ҳуқуқи сифатида кафолатланган. Ҳарбий таълимнинг давлат томонидан молиялаштирилиши ва ривожлантирилишининг ҳуқуқий асосини яратиб беради. Конституциянинг 24-моддасида эса инсон ҳуқуқлари олий қадриятлиги кўрсатилган.

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 152-моддаси Қуролли Кучларни “Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун” яратилган тузилма деб кўрсатилган, 153-моддада эса “Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларга эга”лиги кўрсатиб ўтилган. 93-модда 15-бандига кўра Президент Қуролли Кучларнинг Олий Бош Қўмондони сифатида миллий мудофаа ва хавфсизликни таъминлашнинг бутун тизимига бевосита бош эканлиги айтилган. Бу моддалар ҳарбий таълимнинг фаолиятини тўғридан-тўғри Президент сиёсати ва миллий хавфсизлик стратегиясига асосланиши кўрсатилган.

2018 йилда бошланган мудофаа ислоҳотлари, хусусан, 2021 йил 14 декабрдаги ПФ-6134-сон Фармон билан тасдиқланган “2022–2026 йилларга мўлжалланган Мудофаа тизимини ривожлантириш концепцияси” ҳарбий таълимнинг мазмунининг тубдан ўзгартирди: қисқа муддатли офицерларни тайёрлашнинг янги дастурлари, академик курсантлар учун магистратура, хорижий тиллар ва киберхавфсизлик бўйича ихтисослаштирилган модуллар орқали ўқитиш йўлга қўйилди. Бугунги урушларнинг моҳияти ўзгарди яьни гибрид хусусияти, дронлар, сунъий интеллект ва киберҳужумларнинг кенг тарқалиши ҳарбий таълимни янги сифат даражасига олиб чиқишни талаб қилмоқда. Янги таҳрирдаги Конституциянинг 64-моддасидаги Ватан ҳимояси бурчи, 28-моддадаги таълим ҳуқуқининг кафолати, ҳарбий таълим муассасаларининг молиявий ва методик қўллаб-қувватланишининг ҳуқуқий пойдевори ҳисобланади.

Ҳарбий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бири – ўқув дастурларининг модернизациясидир. Агар илгари асосий еътибор анъанавий жанговар тайёргарликка қаратилган бўлса, ҳозирги кунда дронларни бошқариш, электрон уруш, киберҳужумларга қарши кураш, сунъий интеллект асосидаги қурол тизимлари каби йўналишлар ўқув режаларига тадбиқ этилди. Янги тахрирдаги Конституциянинг 152-моддасидаги Қуролли Кучларнинг хавфсизликни таъминлаш вазифаси ва 64-моддадаги ҳарбий хизмат вазифаси билан бевосита боғлиқдир. Бугунги кунда янги фанларни ўқита оладиган мутахассис офицерларнинг сони жуда чекланган, айниқса, Мудофаа вазирлигининг 2024 йилги маълумотларига кўра, олий ҳарбий таълим муассасаларида киберхавфсизлик бўйича ўқитадиган профессор-ўқитувчи офицерларнинг сони етарли даражада эмаслиги айтиб ўтилган.

Замонавий урушларда жанг қобилияти фақат техника билан емас, балки ҳарбий хизматчининг стрессга чидамлилиги, тез қарор қабул қилиш қобилияти ва узоқ муддатли юқори интенсивликдаги юкламаларга чидаш ва иродаси билан белгиланади. Янги тахрирдаги Конституциянинг 24-моддасида “инсон, унинг ҳаёти, еркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият” деб белгилангани ҳарбий таълимда психологик тайёргарлик ва стресс-менежйментнинг конституциявий устуворлигини кучайтирди. Исроил мудофаа кучлари тажрибаси кўрсатадики, курсантларнинг психологик тайёргарлигига қаратилган махсус дастурлар (стресс-менежймент, қўрқувни йенгиш, жанговар травмадан кейинги реабилитация) уруш майдонидаги йўқотишларни 30–40 фоизга камайтиради.

Халқаро тажрибани ўрганиш шуни кўрсатадики, енг муваффақиятли ҳарбий таълим тизимлари дуал принсипга асосланади. Туркиядаги Ҳарбий академияларда курсантлар 3-курсдан бошлаб ҳарбий қисмларда тўловли амалий хизмат ўтайдилар, бу уларнинг назарий билимларини дарҳол амалиётда қўллаш имконини беради. Хитойда еса ҳарбий университетлар тўғридан-тўғри мудофаа саноати корхоналари билан интеграциялашган – курсантлар янги қуролларни ўзлари ишлаб чиқариш жараёнида иштирок етадилар. Россиядаги Рязан десант-ҳаво қўшинлари институтида еса ҳар йили 300 дан ортиқ курсант халқаро мусобақаларда иштирок етиб, ўз тайёргарлигини амалда синаб кўради.

Ўзбекистондаги ҳарбий таълим муассасаларида ўқитувчи-офицерлар корпусининг сифати ҳали етарли даражада деб айта олмаймиз. Агар илгари жанговар тажрибага эга офицерлар таълим жараёнига жалб қилинган бўлса, ҳозирги кунда кўпчилик профессор-ўқитувчилар фақат назарий тайёргарликка эга. Бу еса курсантларнинг “ҳақиқий уруш” ҳақидаги тасаввурининг чекланганлигига олиб келади. Профессор А. Каримовнинг таъкидлашича, “ҳарбий таълимда ўқитувчи жанг майдонида бўлмаган бўлса, у курсантга фақат китобдан ўргатади, лекин жанг руҳини ўргата олмайди”. 

Киберхавфсизлик йўналишидаги тайёргарликнинг етарли эмаслигига алоҳида еътибор қаратиш керак деб ҳисоблаймиз. 2024 йилда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарши киберҳужумлар сони 2020 йилга нисбатан 6 баробар ошди. Бу еса ҳарбий мутахассисларнинг кибермуҳофаза бўйича тайёргарлигининг долзарблигини кўрсатади. Лекин ҳозирги кунда фақат битта олий ҳарбий таълим муассасасида киберхавфсизлик кафедраси мавжуд, ва унда ҳам курсантлар сони 30 нафардан ошмайди.

Бугунги кунда халқаро ҳамкорлик масаласи ҳам муҳим аҳамиятга ега. Агар Россия, Туркия ва Хитой билан ҳамкорлик анча фаол бўлса, НАТО мамлакатлари ва Жанубий Корея билан алоқалар чекланган. Бу еса курсантларнинг замонавий ғарб технологиялари ва тактикалари билан танишишига тўсқинлик қилади. Айни пайтда Исроил ва Сингапур тажрибасини ўрганиш шуни кўрсатадики, хорижий мутахассисларнинг жалб қилиниши ва қўшма ўқув дастурлари ҳарбий таълим сифатини кескин оширади.

Замонавий симулаторлар, виртуал реаллик асосидаги ўқув майдончалари, дронлар учун махсус полигонлар сони жуда чекланган. Масалан, АҚШдаги Вест-Поинт академиясида курсантларнинг ҳар бири учун алоҳида дрон симулятори мавжуд бўлса, Ўзбекистонда бир симуляторга ўртача 50–60 курсант тўғри келади. Психологик тайёргарлик масаласига қайтадиган бўлсак, сўнгги йилларда курсантлар орасида суицид ҳолатлари ортиши жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу еса психологик хизматнинг йетарли даражада ривожланмаганини кўрсатади. Хорижий тажрибада (масалан, Франсияда) ҳар бир ҳарбий қисмда доимий психологлар ишлайди, курсантлар еса ўқишнинг биринчи кунидан бошлаб мунтазам психологик тестлардан ўтади. Инсон шаънининг олий қадрияти психологик тайёргарликнинг конституциявий (24-модда) муҳимлигини таъкидлайди.

Ҳарбий таълимнинг сифатини ошириш бўйича қилинаётган ишлар ижобий баҳоланса-да, мавжуд муаммолар янгича ёндашувни талаб қилади. Хусусан, дуал таълим тизимининг тўлиқ жорий етилмаганлиги, хорижий тажрибанинг тизимли ўрганилмаганлиги, моддий-техника базасининг йетарли емаслиги ва замонавий уруш технологиялари бўйича мутахассисларнинг камлиги асосий муаммо сифатида қаралмоқда.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида ҳарбий таълимнинг сифатини ошириш учун комплекс ёндашув зарур. Биринчидан, барча ўқитувчи-офицерлар учун ҳар уч йилда бир марта замонавий қуроллар ва тактикалар бўйича хорижда малака оширишни йўлга қўйиш лозим. Иккинчидан, ҳар бир олий ҳарбий таълим муассасасида киберхавфсизлик ва дрон технологиялари бўйича алоҳида факультетлар ташкил етиш мақсадга мувофиқ. Учинчидан, Туркия ва Хитой тажрибаси асосида дуал таълим тизимини тўлиқ жорий этиш, яъни курсантларнинг 40–50 фоиз ўқув вақтини ҳарбий қисмларда ва мудофаа саноати корхоналарида ўтказишини таъминлаш давр талаби. Тўртинчидан, Исроил тажрибаси асосида психологик тайёргарлик марказларини ташкил етиш ва ҳар бир курсант учун индивидуал психологик карта юритиш тизимини йўлга қўйиш долзарбдир.

Умуман олганда, Янги таҳрирдаги Конституциянинг 64-, 28-, 24-, 152-, 153-моддалари ҳарбий таълимни фақат касбий емас, балки миллий хавфсизликнинг муҳим таркибий қисми сифатида янада мустаҳкамлади. Амалга оширилаётган ислоҳотлар – янги ўқув дастурлари, хорижий ҳамкорлик, техника базани модернизациялаш – тизимни янги босқичга олиб чиқмоқда. Бироқ замонавий урушларнинг гибрид хусусияти, киберхавфлар ва психологик юкламаларнинг ортиши ҳарбий таълимни янада юқори сифат даражасига кўтаришни талаб қилади.

Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар қобилиятини кескин ошириш, офицерлар корпусининг профессионал даражасини юқори кўтариш ва Конституциянинг 64- ва 152–153-моддаларида белгиланган миллий хавфсизлик мақсадларига тўлиқ эришиш мумкин. Бу еса мамлакатнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Abdulaziz Qoraboev,

Jamoat Xavfsizligi universiteti dotsenti,
 pedagogika fanlari bo‘yicha falsafadoktori (PhD), podpolkovnik