Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси статистика портали ишга туширилди
11:59 / 2024-01-06

Статистика агентлиги томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими яратилди. Унинг негизида siat.stat.uz Ўзбекистон Республикаси статистика портали ишга туширилди.

Натижада расмий статистикани эълон қилиш ва уларни фойдаланувчилар томонидан қидириб топиш вақти 5-10 баробарга, алоҳида сўровлар асосидаги интеграция қилиш вақти эса 10 кундан 1 кунгача қисқартирилди. 

Бу ўз ўрнида халқаро ташкилотлар, жумладан, “Open Data Watch” халқаро ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланди. 

Порталда расмий статистик кўрсаткичлар 10 йиллик динамик қаторларда, шунингдек, 30 йиллик макрокўрсаткичлар 5 йиллик кесимда фойдаланувчиларга қулай ва бепул шаклда юклаб олиш учун 3 хил (Excel, PDF ва JPG) форматда ҳамда мустақил равишда интеграция қилиш учун 3 хил (CSV, JSON ва XML) форматда жойлаштирилди ва доимий равишда янгилаб борилади. 

Ўзбекистон Республикаси статистика порталидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида фойдаланиш мумкин. 

Н.Раҳмонова, ЎзА.