French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди
11:33 / 2024-06-25

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш, шунингдек, хизмат мажбуриятларини бажариши муносабати билан соғлигини йўқотган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади.

Низомда:

тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби;

ҳарбий-тиббий муассасаларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартиби;

ҳарбий-тиббий муассасаларнинг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш тартиби;

тиббий ва санаторий-курорт таъминотини молиялаштириш тартиби белгилаб берилган.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар белгиланган тартибда ҳарбий хизматчилар, ҳарбий пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари билан доимий равишда даволаш-профилактик тадбирлар ўтказилишини, уларга тиббий-ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишини ҳамда санаторий-курорт муассасаларида (пансионатларда) даволаниши ва профилактик дам олишини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўриб, тизимидаги ҳарбий-тиббий ва санаторий-курорт муассасаларни дори воситалари ва тиббий буюмлар, хўжалик ҳамда бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлаб боради.

ЎзА