Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркияга жўнаб кетди
16:37 / 2023-03-15

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 15 март куни амалий ташриф билан Анқара шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг фавқулодда вазиятларни бошқариш ва гуманитар ёрдам кўрсатиш борасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган навбатдан ташқари саммитида иштирок этади.

Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

И.Аввалбоев, ЎзА