French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркий кенгаш бош котибини қабул қилди
23:38 / 2021-11-11

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрига келгач, ўзига ажратилган қароргоҳда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилди.

Ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Кенгашга аъзо давлатлар ўртасидаги конструктив мулоқот жадал ривожланаётгани ва амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Хусусан, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг Туркий кенгаш мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ортди, қўшма корхона ва лойиҳалар сони 4 мингтага яқинлашди.

Жорий йилда мамлакатимизда Ташкилотнинг қатор муҳим тадбирлари, жумладан, Хива шаҳрида маданият вазирлари, Қўқон шаҳрида туризм вазирларининг учрашувлари, Тошкент шаҳрида ёшлар форуми ўтказилди.

Ўзбекистон етакчиси бутун минтақа барқарорлиги ва равнақини таъминлашга қаратилган муҳим лойиҳа ва дастурларни илгари суришда Кенгаш имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Учрашув давомида бош котиб Бағдод Амреев давлатимиз раҳбарига бўлажак саммитга тайёргарликнинг борииши, тадбир дастури ва кун тартибидаги масалалар тўғрисида маълумот берди.