Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитидаги нутқига шарҳ
13:49 / 2021-09-17

Табиийки, ҳар бир инсон ҳаёти давомида тўлақонли турмуш тарзига эга бўлишни истайди.

 Бунда  озиқ-овқат, уй-жой, кийим-кечак, тиббий ёрдам, билим олиш, бола тарбияси каби инсон эҳтиёжи учун  зарурий кичик рўйхат мавжуд.

Ҳозирга қадар, мамлакат аҳолисига нисбатан  “қашшоқлик“ сўзини  қўллаш одат тусига кирмаган эди.

Яқин-яқингача биз ушбу муаммога кўз юмиб келдик. Бироқ,  бу орқали  муаммолар бартараф этилмади, йўқолиб кетмади,   аксинча   тобора авж олиб борди.

Яна бир долзарб муаммолардан бири, бу озиқ-овқат хавфсизлиги масаласидир. Бу иккала муаммо, шубҳасиз,  бир-бири билан узвий боғлиқ. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш том маънода қашшоқликни бартараф этишнинг зарур шартларидан биридир. Ўз навбатида, аҳоли учун янги  иш ўринларини яратиш ва муносиб иш ҳақи билан таъминлаш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини муваффақиятли ҳал этишга эришиш мумкин.

Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ШҲТ саммити доирасида илгари сурилган ҳар икки ташаббус ҳам ягона мақсад, яъни ўз халқига муносиб турмуш  шароитини яратишни назарда тутади.  

Узоқ йилдирки, мазкур муаммолар  миллатлараро характерга эга бўлиб, бу ҳақда  халқаро учрашувларда ҳам мунтазам    сўз юритиб келинади. Бироқ, натижа ҳали-ҳануз кутилганидек эмас, фақат мурожаатларнинг ўзигина уларни ҳал эта олмайди.

Хусусан, Ўзбекистон учун ҳам ушбу муаммолар  алоҳида аҳамиятга  эга. Сабаби, мамлакатимиз аҳолиси сони тез суръатларда ўсиб, айни пайтда  35 миллион кишини ташкил этмоқда. Озиқ-овқат хавфсизлиги асоси бўлган сув ресурслари ҳажми йилдан-йилга  қисқариб бормоқда. Ўтган ўн беш  йил мобайнида, Ўзбекистонда аҳоли жон бошига суғориладиган ер майдонларининг қарийб  чорак қисми  қисқаргани қайд этилди.

Жаҳон банки таҳлил натижаларига кўра, Марказий Осиё минтақасида иқлим ўзгариши, ҳарорат ва атмосферанинг тўғридан-тўғри салбий таъсири оқибатида ҳосилдорликда қарийб 6-10 фоиз пасайиш кузатилди. Сўнгги йилларда озиқ–овқат маҳсулотлари нархининг ошишини барқарор тенденцияга айланмоқда. Ушбу кўрсаткич, жорий йилда  15 фоизга тўғри келди.

Вазият жиддий бўлишига қарамасдан, мутлақо имконсиз дегани эмас.  Aйниқса, сўнгги йилларда ушбу ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича мамлакатимизда ва бошқа давлатларда бир қатор мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, бу борада бир мамлакатнинг саъй- ҳаракати етарли эмас. Давлатлар ўзаро ҳаракатларни бирлаштиришлари зарур. Шу боис, Президентимизнинг камбағаллик билан шуғулланадиган вазирларни мунтазам равишда йиғиб, қашшоқликни қисқартириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш буйича илгари сураётган таклиф ва ташаббуслари ғоятда аҳамиятлидир. Бу тадбирлар замонавий ва энг мақбул тажрибаларга асосланган қўшма ечимларни ишлаб чиқиш,  муаммоларни имконият даражасида ҳал этиш ва юмшатиш имконини беради.

Мухтасар айтганда, муаммоларга биргаликда ечим излаб топиш  ушбу халқаро ташкилотнинг вазифаларига тўла мос келади.

   Н.Юсупов,  Марказий Осиё халқаро институти бош илмий ходими