Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонун лойиҳаси қабул қилинган дейишга асослар етарли
11:30 / 2023-05-01

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида МСК Раиси иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низомхўжаев 30 апрель куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси референдумининг дастлабки натижалари бўйича маълумот берди.

[gallery-11686]

Қайд этилганидек, Референдумда сайловчилар ягона электрон рўйхатига 19 миллион 722 минг 809 нафар овоз берувчи фуқаролар киритилган. Шунингдек, хорижий мамлакатлардаги 55 та референдум участкаларида 307 минг 895 фуқаро рўйхатга киритилган. Жами овоз берувчиларнинг 16 миллион 673 минг 189 нафар фуқаро ёхуд овоз берувчиларнинг 84,54 фоизи овоз берди.  

Ўзбекистон Республикаси Констиитуциявий қонун лойиҳаси қабул қилинган дейишга асослар етарли эканлиги таъкидланди.  

 

Муҳтарама Комилова, ЎзА