Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
17:07 / 2025-10-21

2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-310-сон Президент қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги”ги низом тасдиқланди.

Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади. Жумладан:

– фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бу борада мавжуд куч ва воситаларнинг доимий шайлигини таъминлаш;

– республикада фуқаро муҳофазасининг ташкил этилиши ва амалга оширилишини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг рўй бериши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазиятлар рўй бергани ҳақида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилишни ташкил этиш;

– ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, бу бўйича белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

Вазирлик шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган намуна-эталонларига мувофиқ ҳарбий ва махсус кийим-бош формасига, рамзга ва фарқловчи нишонларга эга бўлади.

Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва қутқарувчилари бепул ҳарбий ва махсус кийим-бош билан таъминланади.

ЎзА