Ўзбекистон Фанлар академияси 1943 йил 4 ноябрда ташкил топган. 2022 йил ҳолатига кўра, у 40 дан ортиқ илмий бўлимларни, шу жумладан ташкилий жиҳатдан учта бўлимга бирлаштирилган 36 тадқиқот институтини ўз ичига олади: физика, математика ва техника фанлари; кимёвий, биологик ва геофанлар; ижтимоий ва гуманитар фанлар.
Академиянинг учта ҳудудий филиали — Қорақалпоғистон ва Навоий филиаллари, шунингдек, Хоразм Маъмун академияси мавжуд.
2017 йил декабрь ойида президент томонидан Фанлар академиясининг 32 нафар янги аъзосини тасдиқланди. Бунгача ҳақиқий аъзолар сайлови 22 йил аввал — 1995 йилда бўлиб ўтган. Маълум қилинишича, бу даврда академиклар сони икки баробардан кўпроққа — 63 нафарга қисқарган.
Бугун 4 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ташкил топганлигининг 80 йиллиги арафасида Академия фаолияти, йиллар давомида эришилган ютуқлар ҳақида Академия Бош илмий котиби Ғайрат Атаханович билан суҳбатлашдик.
Батафсил
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/iYIxSWNPJGc" title="Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 80 ёшда! (+видео)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Тарих учун қисқа, инсоният ва ўзбек илм-фани учун улкан бир давр бўлган 80 йил ичида Фанлар академияси турли даврларни бошдан кечирди. Бугун мамлакатимизда илм-фан тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган ҳар бир зиёлининг байрамидир. Бугунги улуғ сана билан Фанлар академияси тараққиёти учун хизмат қилиб келаётган устоз олимларимизни, зиёлиларимизни табриклаб, масъулиятли ишларида муваффақият тилаб қоламиз.
М.Турдалиева, А.Содиқов ЎзА