Пойтахтимиздаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг мажлислар залида ўтказилган Ўзбекистон регби федерацияси йиллик ҳисобот йиғилишида ушбу саволларга жавоб берилди. Истиқболли режалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон регби федерацияси раиси Содиқ Сафоев раислигида ташкил этилган конференцияда регби йўналишлари бўйича ҳисоботлар тингланди.

Конференция давомида регби-7 бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар миллий терма жамоаларининг 2028 йили Америка Қўшма Штатлари Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш истиқболлари ва имкониятлари кўриб чиқилди ва масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилиш якунида регби спорт турини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, регби жамоалари учун узликсиз ўқув-машғулот жараёнларини ташкил этиш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон регби федерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Т.Рўзиев, ЎзА