Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Қозоғистон тандеми минтақада барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамламоқда
16:55 / 2022-12-27

Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи муҳим тарихий воқеа бўлди.

Олий даражадаги музокаралар давлатларимиз учун стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатини янада чуқурлаштириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қатор йирик қўшма сармоявий лойиҳалар йўлга қўйиш йўлида янги истиқбол очиб бергани шубҳасиз.

Имзоланган тарихий ҳужжатлар - "Иттифоқ тўғрисидаги шартнома" ва "Давлат чегарасини демаркация қилиш" Ўзбекистон – Қозоғистон алоқалари мустаҳкамлигидан дарак беради, давлатлараро ҳамкорликнинг ишончли даражасини кўрсатади.

Шунингдек, ташриф давомида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари, йирик компаниялари даражасида 8 миллиард долларлик 15 та ҳужжат имзоланди.

Қайд этиш жоиз, мустақиллик йилларида ривожланган самарали муносабат, жумладан, давлатларимиз раҳбарлари – Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев ўртасидаги очиқ, ишончли мулоқот кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлашнинг асосини ташкил этади.

2017 йилдан 2022 йилгача ўзаро товар айирбошлаш ҳажми амалда икки баробар ошиб, 4 миллиард долларга етди ва жадал ўсишда давом этмоқда. Масалан, жорий йил ўзаро савдо рекорд даражадаги 5 миллиард долларга етиши кутилмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёнинг энг йирик, жадал ривожланаётган, минтақа хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминловчи асосий давлатлардир.

Марказий Осиёнинг энг қудратли ва йирик икки давлатнинг бундай тандеми минтақада барқарорлик ва фаровонликни мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшишига аминмиз.

Сарвар Раҳматуллаев,

Марказий Осиё халқаро институти

етакчи илмий ходими