Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес форуми бўлиб ўтди
11:06 / 2025-10-21

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес форуми ўтказилди.

Йиғинда икки мамлакатнинг вазирликлари, тармоқ бирлашмалари ва компанияларидан 100 дан ортиқ вакиллар, жумладан, “QazTrade” AJ, “Kedentransservis” AJ, “iMas Group”, “Medial Group”, “Asyl Dan Trade”, “StalTsink”, “Empire Food” ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев ҳамда Қозоғистон савдо ва интеграция вазири ўринбосари Айдар Абилдабеков сўзга чиқиб, бугунги иқтисодий алоқалар ва уни янада юқори даражага кўтариш бўйича фикр билдирди.

Анжуман доирасида юртимизнинг инвестиция муҳити тақдимоти, G2B ва B2Bучрашувлар ўтказилди ҳамда озиқ-овқат саноати, қурилиш ва агро-саноат комплексида бир қатор ҳамкорлик битимлари имзоланди.

Маълумот ўрнида: 2025 йил январь – сентябрь ойларида икки давлат ўртасидаги савдо ҳажми 3,5 миллиард долларни (+16%) ташкил этди, шундан 1,1 миллиард доллар (+7%) Ўзбекистон экспортига тўғри келди. Ҳозирда ўлкамизда 1157 та қозоқ капитали иштирокидаги корхона фаолият юритмоқда.

М.Пирматова, ЎзА