Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти – 100 ёшда
Пойтахтимизда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари федерацияси ва Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ҳамкорлигида “Мурувват йўлида бир аср” шиори остида конференция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти ташкил топганига 100 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда ваколатхона вакиллари, кўнгилли аъзолар, фахрий меҳмонлар, ходимлар ва волонтёрлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар юртимизда Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг инсонпарварлик, эзгулик ва ҳамжиҳатликни тарғиб этишдаги беқиёс ўрни, шунингдек, жамиятнинг долзарб йўналишлардаги фаолиятини алоҳида қайд этди.


Шу билан бирга, йиллар давомида беғараз ва беминнат хизмат қилиб келаётган қатор ходимлар, фахрийлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг махсус кўкрак нишони билан тақдирланди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА