English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон — Қирғизистон тинчлик битими амалда
11:06 / 2022-11-09

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғиз Республикаси ўртасида Давлат чегарасини делимитация қилиш масалалари тинчлик, ҳамфикрлик билан ҳал этилди.

Чегараларнинг тенглик, ўзаро манфаат ва яхши қўшничилик тамойиллари асосида ҳуқуқий расмийлаштирилиши нафақат икки мамлакат, балки бутун Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий равнақ топишига, яхши қўшничилик тамойилларини ривожлантиришга хизмат қилади.

Низоли чегараларнинг аниқ белгиланиши турли тушунмовчилик ва ўзаро зиддиятларнинг олдини олиш билан бирга бу бўшлиқдан фойдаланишни кўзлаган айрим бузғунчи гуруҳлар мақсадларини йўққа чиқарди.

Шунинг учун ҳам давлатлар ўртасидаги чегараларнинг аниқ ва расмий равишда белгиланиши бугунги даврнинг кечиктириб бўлмас талаби эди.

Делимитация жараёни икки давлат ҳамкорлигида манфаатлар тенглиги асосида ҳал этилди.

ЎзА