Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон–Қирғизистон: таълим соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик
21:30 / 2021-04-03

Мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона миллий сиёсат, миллатлараро дўстликни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар натижасида юртимизда турли миллат ва элат вакиллари аҳил ва ҳамжиҳатликда яшамоқда.

 Айниқса, бу ўзгаришлар давлатнинг ташқи сиёсатида ҳам ўз аксини топмоқда. Жумладан, икки ҳамкор қўшни давлатларнинг олий таълим йўналишида олиб бораётган ҳамкорлиги ўзининг истиқболли натижаларини бермоқда. 

Маълумки бундан бир неча йиллар муқаддам Фарғона давлат университетининг қўшни Қирғизистон Республикаси ОТМлари билан қалин ҳамкорлик алоқлари йўлга қўйилган эди. Натижада тез орада Ош давлат университети, Қирғиз-Ўзбек университети, Жалолобод давлат университети, Токтомаматов номидаги Жалолобод халқаро университети ва Баткен давлат университетлари Фарғона давлат университетининг энг яқин ҳамкорларига айланди. Бу борада олий таълим муассасалари ўртасидаги академик алмашинувлар ҳар икки томон учун манфаатли бўлди. 

Ош давлат университети билан 2018 йилда имзоланган ҳамкорлик шартномаси асосида 2020 йил декабрь ойи давомида университет бўйича жами 100 нафар талабалар ОшДУ профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн олиб борилган дарсларда қатнашишди ва сертификатлар билан тақдирланишди.

 

    Равшан Максудов  - Фарғона давлат университети ректори:

 - “Мен ўз фаолиятим давомида турли миллат ва элат вакиллари билан суҳбатда бўлганман. Қирғиз халқининг ўзбекларга бўлган илиқ муносабатини ҳис қилар эканман, улардаги яна бир жиҳат, ўқитувчиларга, илм аҳлига бўлган ҳурмат менда жуда яхши таассурот қолдирган. 

Мазкур тадбирнинг аҳамияти ҳам шундаки, қардошларимизнинг фарзандлари бизнинг меҳримиз, эътиборимиз ва қирғиз халқига ҳурматимизни олий  таълим орқали ҳис қилишлари келгусида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида кўп соҳаларда ҳамкорлик алоқларини мустаҳкамланишига олиб келади.”

Халқаро келишувлар доирасида жорий йилнинг 22 март - 3 апрель кунлари Ош давлат университетидан келган 16 нафар қирғизистонлик талабалар ҳам табиий, ҳорижий фанлар йўналишларида таълим олдилар. Мазкур талабаларнинг сифатли ҳамда қулай шароитларда билим олишлари учун университетда барча шарт-шароитлар яратилиб, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватландилар.

Бугун ўқишни тамомлаган талабалар учун халқаро бўлим томонидан битирув тадбири ташкил этилиб, Фарғона давлат университети ректори иштирокида 16 нафар талабага махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Тадбирда талабалар ўқиш давомида ортирган билимлари, тажрибалари хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар эканлар, Фарғона давлат университети ўқитувчилари берган сабоқлардан қониққанликлари, ўзбек талабалари билан ҳеч қандай таржимонларсиз бир-бирларини тушунганликлари, Фарғонада ўз Ватанларида юргандай эркин бўлганликлари ва шу ерда магистратура йўналишида ўқишни давом эттиришни истаётганликлари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтдилар. 

Тадбир сўнгида талабаларга университетнинг эсдалик совғалари тақдим этилди.

 

 

Фарғона давлат университети

 матбуот хизмати