Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Қирғизистон: сиёсий-дипломатик алоқаларнинг янги қамрови
16:12 / 2023-01-24

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан, ушбу қўшни давлатга расмий ташриф билан бормоқда. Тошкент ташқи сиёсатда Бишкек билан муҳим аҳамиятга эга кўп қиррали алоқани йўлга қўйган. Кейинги йилларда, айниқса, 2022 йил икки давлат сиёсий-дипломатик муносабатида улкан ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Ҳамкорлигимиз замирида икки томонлама эътироф этилган миллий манфаатлар ва давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси, ўзаро ишончли мулоқоти мужассам. Ушбу жараённинг моҳияти, ривожланиш тамойили ва ташрифдан кутилаётган натижалар хусусида Тошкент Давлат шарқшунослик университети профессори, сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор Сайфиддин Жўраев мулоҳаза юритади.

Сайфиддин ака, Ўзбекистон – Қирғизистон муносабати тарихида ижобий-салбий ҳолатлар кузатилган. Бугун сиёсий-дипломатик йўналишдаги муҳим ижобий натижалар нималарда кўринади? Дастлаб шу ҳақда гапирсангиз.

Аввало, кейинги йилларда икки давлат ўртасида яхши қўшничилик ва ишончли ҳамкорлик вужудга келганини алоҳида таъкидлашни истардим. Дипломатик алоқа ўрнатилган 1993 йилдан бошлаб, ўзаро муносабатнинг ҳуқуқий асоси яратилган, орада 200 дан ортиқ битим ва шартнома мавжуд. Хусусан, амалдаги Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Стратегик шериклик, дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларация каби муҳим ҳужжатлар кўп қиррали шерикликни аниқ амалий мазмун билан бойитган, алоқаларимизни янги босқичга кўтарган.

Биргаликдаги саъй-ҳаракат тадрижини икки босқичда кўриш мумкин. Бунда 2017 йилгача бўлган давр ўзига хос хусусиятга эга. Бу босқичда, очиқ айтиш керак, алоқалар сезиларли тарзда сусайди. Ўша даврдаги вазиятни давлат раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишонч ҳамин қадар ҳолга келгани, сарҳадлар ва сув масаласида муаммолар тўпланиб қолгани билан изоҳлаш мумкин. Етакчилар фақат минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги тадбирлардагина учрашадиган ҳолат юзага келган эди.

Салкам етти йилдан бери эса икки давлат ўртасидаги мулоқот бутунлай янги суръат ва мазмун касб этди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ташқи сиёсатида Марказий Осиёни энг устувор йўналиш этиб белгилаган ва бу йўлдаги вазифаларни қатъий амалга оширишга киришган. Бу борада, жумладан, Қирғизистон билан ўзгача ижобий муҳит яратилган, бутунлай янги сиёсий мулоқот ва ўзаро ишонч руҳи вужудга келган, деб дадил айтиш мумкин.

Масаланинг яна бир муҳит жиҳати, Тошкент ташаббуслари Бишкек томонидан ҳам тўла қўллаб-қувватланаётганида. Бу ҳолат, ўз навбатида, узоқ вақт давомида тўпланиб қолган муаммоларни ҳал этиш баробарида барча соҳалардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш имконини бермоқда.

Как будут функционировать пункты пропуска на киргизско-узбекской границе

Бу орада ўзаро борди-келди ҳам авж олди...

Тўғри таъкидладингиз. Айниқса, Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил сентябрь ойида Қирғизистонга уюштирилдлган давлат ташрифи икки томонлама муносабатда туб бурилиш ясади. Ташриф чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараларининг 85 фоизи бўйича муҳим келишувга эришилди. Биринчи навбатда аҳоли манфаатидан келиб чиқиб, чегарани кесиб ўтиш тартиби соддалаштирилди. Ҳозир икки давлат чегарасида 18 назорат пункти ишлаб турибди. Бу масканлар иқтисодий, маданий-гуманитар дипломатия ривожига хизмат қилмоқда.

Қолаверса, давлат сарҳадларини белгилаш жараёни халқаро меъёрга, ўзаро манфаатга мувофиқ олиб борилиши чегаралардан дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик йўлида фойдаланиш учун кенг йўл очди. Нафақат икки мамлакат, балки бутун минтақа давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни бутунлай янги мазмун билан бойитиб, юқори босқичга олиб чиқиш жараёнини тезлаштирди.

Қирғизистон етакчиси Садир Жапаровнинг 2021 йил Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида ҳам очиқ, конструктив ва дўстона музокаралар бўлиб ўтди. Турли соҳалар, жумладан, сув ресурслари ва энергетикадан фойдаланиш, чегараларни делимитация, демаркация қилиш масалалари ўзаро манфатли тарзда муҳокома қилинди ва тегишли келишувларга эришилди.

Сиёсий-дипломатик музокара якуни бўйича жами 22 ҳужжат имзоланганди. Президентларнинг барча йўналишларни қамраб олган Қўшма баёноти қабул қилинди. Дунёда юзага келган мураккаб шароитда эришилаётган бундай натижалар давлатларимиз ўртасидаги алоқалар янги даврнинг кучли трансформациясига учраганини кўрсатди.

Музокаралар аҳамиятини бир қатор муҳим жиҳатларда кўриш мумкин.

Биринчидан Қамбарота сув омборига инвестиция киритиш орқали электр энергияси маҳсулотлари етказиб бериш бўйича олдин эришилган келишувларни амалга ошириш имкони туғилди. Бу ўзаро алоқани ривожлантириш руҳи ва истиқболига мос келди, икки давлатнинг минтақа  бўйича йирик лойиҳаларни мустақил амалга ошира олиш қобилиятини намоён этади.

Иккинчидан, давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартноманинг, Андижон (Кампиробод - таҳририят) сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисида битимнинг имзоланиши ва ратификация қилиниши амалий ҳамкорлик чуқурлашувига, нафақат Ўзбекистон ва Қирғизистон, балки Марказий Осиё минтақаси барқарор тараққиётига туртки берди.

Правительство Кыргызстана рассказало об обмене землями с Узбекистаном –  Новости из Кыргызстана – АКИpress

Сайфиддин Аҳматович, мана шу икки муҳим ҳужжатнинг асл моҳиятига батафсилроқ тўхталсак...

Яқинда икки давлат томонидан халқаро ҳуқуқ меъёри асосида ратификация қилинган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома 13 моддадан иборат бўлиб, мазкур ҳужжатда умумий сарҳаднинг 35 участкасида умумий узунлиги 302,29 километрли чизиқ белгиланди. Келишувга кўра, 4957 гектар сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва мажмуани муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар майдон Ўзбекистонга ўтказилади. Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1019 гектар яйлов берилади.

Шунингдек, сув омборининг битмай қолган Кампиробод чап қирғоқ канали учун “Ғовасой” участкасидан 12 849 гектар ер майдони ҳам қўшни давлатга компенсация тарзида берилади. Қирғиз томони “Ғовасой” дарёсининг табиий оқимига тўсқинлик қиладиган гидротехник ва бошқа иншоотлар қурмаслик, сувнинг техник жиҳатдан ифлосланишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади. Шартномага кўра, Андижон (Кампиробод) сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш масаласи ва Сўх туманидаги “Чашма” булоғи жойлашган участка алоҳида шартнома билан тартибга солиниши келишилган. Шу билан бирга айрим участкаларда демаркация ишлари тўла тугалланмагунча, давлат чегарасини назорат қилиш ва қўриқлаш ердан амалдаги фойдаланиш тартиби бўйича давом эттирилади.

Томонлар ратификация қилган иккинчи муҳим ҳужжат – сув манбаларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимга асосан, Андижон (Кампиробод) сув омбори ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича қўшма комиссия тузилди. Ҳар икки давлат томонидан ҳужжат ижроси учун ваколатли давлат идоралари, ўзаро ҳамкорлик тартиби, мажбуриятлар белгилаб олинди. Ҳужжатда сув омборининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон томонидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳам акс этган.

Бундай келишувга эришиш замонавий “халқа сиёсат”да муҳим стратегик аҳамиятга эга, мустақил суверен келишув ҳисобланади. Бу воқеага ўзаро муносабат тарихидаги йирик бурилиш сифатида қараш керак. Биринчидан келишув минтақада сув ва чегара масаласига оид мавжуд можарога барҳам беради. Сарҳад чизиғи делимитация қилиниши мазкур ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган турли низоларнинг олдини олади.

Иккинчидан энг асосийси, айни муросага ташқи кучлар маслаҳати ёки таъсирисиз келинди. Бу минтақа давлатлари учун умумий муаммоларни ҳал этиш, турли эҳтимолий инқирозларнинг олдини олишда ўзига хос намуна – “модел” бўлиб хизмат қилиши табиий.

Учинчидан Андижон (Кампиробод) сув омбори биргаликда бошқарилиши саккиз мингга яқин фермер хўжалигини сув билан узлуксиз таъминлаш, натижада 2,5 миллион тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш ва камида 500 миллион доллар миқдордаги экспорт салоҳиятини юзага чиқариш имконини беради.

Тўртинчидан бу халқаро ҳужжатлар Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида иқтисодий, маданий-гуманитар ва халқ дипломатияси ривожланишига, савдо-иқтисодий муносабат кенгайишига, турфа йўналишларда ўзаро ишонч ва узвий мулоқот кучайишига олиб келади.

Бешинчидан давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисида шартнома ва Кампиробод сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисида келишув амалий ҳамкорлик чуқурлашиши, Марказий Осиё минтақаси барқарор ривожланиши учун янги шарт-шароит яратади.

         ЎзА сиёсий шарҳловчиси

Аброр Ғуломов суҳбатлашди.