Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Қирғизистон Ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши
15:51 / 2024-03-15

Тошкентда Ўзбекистон – Қирғизистон Ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Икки давлатнинг 80 га яқин ишбилармон доира вакиллари иштирок этган тадбир кун тартибидаги асосий масалалар Ўзбекистон – Қирғизистон тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшма тадбиркорликни ривожлантириш бўлди. Ушбу масала юзасидан жамғарма бошқаруви раиси Азиз Алиев маъруза қилди.

Қирғизистон савдо-саноат палатаси раҳбари Темир Сариев икки мамлакат Президентлари ўзаро ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратганини таъкидлади.

Қайд этиш керак, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш миқдори кейинги 5 йилда 5 баробарга ошиб, 2023 йил якунига кўра қарийб 1 миллиард долларни ташкил этди. Шундан экспорт 630 миллион, импорт эса 320 миллион долларга етган.

Анжуманда тез бузиладиган маҳсулотлар учун яшил йўлак, умумий лаборатория, санитария назорати, қўшимча назорат-ўтказиш пунктлари очиш ва темир йўл орқали юк ташиш ҳажмини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Қирғизистоннинг “Alaiku Organics” ва Ўзбекистоннинг “Milk House” компаниялари озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди.  

 

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,

ЎзА