Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Қирғизистон форумида 20 га яқин ҳужжат имзоланди
16:23 / 2021-03-11

Ўзбекистон — Қирғизистон бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши якунига етди.

 Анжуман ишини олиб борган мамлакатимиз Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов сўнгги йилларда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини таъкидларкан, бу борада Савдо-саноат палаталари иштироки ҳам муҳим аҳамият касб этишини билдирди. Шунингдек, ҳудудлараро кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, саноат кооперациясини такомиллаштириш, товар ва хизматларнинг ўзаро савдоси учун қулай шароитлар яратиш бўйича ишларни давом эттириш зарурлигига эътибор қаратди.

Масъул вазирлик ва идоралар вакиллари Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти билан меҳмонларни таништириш мақсадида махсус тақдимот материалларини намойиш этишди.

Форум давомида 20 дан ортиқ соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ва хизматларини ҳамкорлик қилиш истагида бўлган ҳамкорларга кўрсатиб, ўз фаолиятларининг афзал томонлари, устувор жиҳатлари бўйича фикр алмашдилар.

Бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши якунида қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, логистика, хизмат кўрсатиш ҳамда тўқимачилик соҳаларининг 10 дан ортиқ йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар ўртасида қизғин музокаралар ўтказилиб, бир қатор ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар имзоланди.

Ғайрат ХОННАЗАРОВ, ЎзА