French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Қатар сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
19:38 / 2023-05-07

2023 йил 7 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қатар Давлати ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Қатар Давлати ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий бошчилик қилдилар.

Маслаҳатлашувларда сиёсат ва дипломатия, савдо ва иқтисодиёт, транспорт, энергетика, фан ва маданият соҳаларида Ўзбекистон – Қатар ҳамкорлигини янада жадаллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. 

[gallery-11769]

Томонлар халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари, шу жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА