Шавкат Икромов Тошкент Давлат Шарқшунослик Университети кафедра мудири.
- Куни кеча мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этиши билан бирга Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Мазкур учрашувларда янги қўшма инвестиция лойиҳалари, шу жумладан, яшил энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилмани ривожлантириш, банк, молия, соғлиқни сақлаш, туризм соҳаларида алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу куннинг яна бир эътиборли воқеаси: “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларини ифодаловчи монументнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлардан қандай натижалар кутилмоқда?
- Қатар ўз минтақасида алоҳида ривожланиш хусусиятга эга бўлган ва минтақанинг бошқа мамлакатларига ўхшамайдиган кўп векторли сиёсатга эга бўлган ва иқтисодий тармоқларининг хилма-хиллиги билан, ўз минтақасида демократия ва инсон ҳуқуқлари, коррупцияга қарши курашиш, адолатли давлатчилик учун курашаётган, бу йўлда катта муваффақиятларга эришган давлат ҳисобланади... (давоми видеода)
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/NRh3UM-b4f0" title="Oʻzbekiston-Qatar: aloqalarning yangi bosqichi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Санжар Тошпўлатов, Дониёр Якубов, ЎзА