Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китоб-альбоми тақдимоти
13:11 / 2022-12-28

Бухоро давлат университетида мамлакат тараққиётининг энг муҳим, устувор вазифалари эълон қилинган мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига бағишланган “Маърифат соати” ўтказилди.

Тадбирда “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китоб-альбоми тақдимоти ва бухоролик Қаҳрамонларга китобларни топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.  

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майдаги  “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини белгилаш ва олий нишон – “Олтин юлдуз” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги қонунига асосан, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони Ўзбекистон Республикасидаги олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади.  

“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахсга “Олтин Юлдуз” медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжат топширилади. Бундай олий унвонга Ислом Каримов – Сиёсатчи йўналишида, шоирлар Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, адабиётшунос, ёзувчилар- Суйима Ғаниева, Саид Аҳмад, актёр, маданият соҳасида Зикир Муҳаммаджонов, Муножот Йўлчиева, шифокорлар – Восит Воҳидов, Малика Абдуллахўжаева, Мирумар Асадов, меъморлар, миллий ҳунармандлар, математиклар, устоз ва мураббийлар Турғун Азларов, агроном Маҳмуд Мирзаев сингари жами 103 нафар ўз касби ва Ватанига содиқ, фидойилар тақдирланган.  

Жорий йил “Адабиёт” нашриётида “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китоб-альбоми чоп этилди. Китобга Бухоро вилоятидан мазкур унвонга сазовор бўлганлар ҳам киритилган. Булар Муяссар Темирова – зардўз (1995), Мартия Раҳматова – тўқувчи (1999), Ҳазрат Аблоқулов (2000)қишлоқ хўжалиги соҳаси ходими, Азим Латипов – қишлоқ хўжалиги соҳаси ходими (2002), Тўра Нарзиев  –ирригатор (2009), Муҳаммад Ахмедов  қишлоқ хўжалиги соҳаси ходими (2021) йилларда муносиб деб топилган. 

 

Тадбирда бухоролик Ўзбекистон Қаҳрамонлари билан дилдан қурилган суҳбат йиғилганларга кўтаринкилик бахш этди. Таъкидлаш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш борасида алоҳида тизим яратилди. Халқимиз онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, маънавий-мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, юксак ватанпарварлик, истиқлолга садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялаш борасида қатор ишлар амалга оширилди.  

Президентимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори, 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Руспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги  “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарорлари бу борада олиб борилаётган ишларга катта туртки берди. Мазкур ҳужжатлардан келиб чиқиб, ўзининг илмий салоҳияти, жамоат ишидаги фидойилиги, меҳнатеварлиги ва ватанпарварлиги билан эл ҳурматига сазовор бўлган фуқаролар “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланиб келинмоқда.  

Жорий йил мазкур кўкрак нишони билан Бухоро вилоятидан 4 нафар фидойилар тақдирланди.  

 

 

Зариф Комилов, ЎзА