Ўзбекистон Қаҳрамони ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди
Айни пайтда юртимизнинг барча ҳудудларида муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Мазкур сиёсий жараёнда Ўзбекистон Қаҳрамони, Олий Мажлис Сенати аъзоси Қувондиқ Саноқулов ҳам иштирок этиб, Навоий шаҳридаги 5-сайлов участкасига бориб овоз берди.
[gallery-12664]
– Бугун мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён бўлиб ўтмоқда. Юртдошларимиз ўз сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланиб, ўзлари муносиб деб ҳисоблаган номзодга овоз бермоқда, – дейди Қ.Саноқулов. – Бундан кўринадики, улар юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига бефарқ эмас.
Вилоятдаги барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.
А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА