Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Қаҳрамони Анвар Қурбонов референдумда овоз берди
14:55 / 2023-04-30

Ўзбекистон Қаҳрамони, моҳир қурувчи Анвар Қурбонов янгиланаётган Конституциямиз бўйича референдумда иштирок этиш учун Гулистон шаҳридаги 21-референдум участкасига оила аъзолари билан келди.

Моҳир қурувчи 40 йил давомида Сирдарё вилоятининг равнақи йўлида, бунёдкорлик ишларида виждонан меҳнат қилиб, эл-юртнинг ҳурматига сазовор бўлди. У Президент фармонига кўра, 1998 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор бўлди.  

–Мамлакатимизда истиқлол йилларида бўлиб ўтаётган сайлов, референдум каби сиёсий тадбирлар собиқ иттифоқ пайтдаги тадбирлардан мутлақо фарқ қилади. Истиқлол йилларида ўтказилган сиёсий жараёнлардан келиб чиққан ҳолда айтишим мумкинки, референдум ҳар бир ватандошимиз ҳаётида муҳим аҳамият касб этиб, унда халқимизнинг хоҳиш-иродаси ўз ифодасини топмоқда. Бугун ҳар бир ватандошимиз референдум моҳиятини тушунган ҳолда эртанги куни учун онгли равишда овоз бермоқда, – дейди Анвар Қурбонов. – Энг асосийси, халқимизнинг референдумга бефарқ эмаслиги мени жуда қувонтирди.  

Шуҳрат Суяров, ЎзА