Ўзбекистон Президентининг Россияга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этди.
Етакчилар жорий йилги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилиб, 2024 йил учун устувор вазифаларни муҳокама қилдилар ҳамда Санкт-Петербург тарихий обидалари билан танишдилар.
Президентимиз Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Шу билан давлатимиз раҳбари амалий ташрифини якунлаб, “Пулково” халқаро аэропортидан Тошкентга жўнаб кетди.