Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президентининг Хитойга ташрифи якунланди
19:45 / 2023-10-18

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Пекин шаҳрига тадбирларга бой амалий ташрифи якунланди.

Ташриф чоғида давлатимиз раҳбари Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Вьетнам Президенти Во Ван Тхионг билан музокаралар ўтказди.

Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси, ушбу мамлакатнинг етакчи «Ameri International», «CAMCE», «China Energy», «State Grid» корпорациялари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти рафиқаси билан бирга “Бир макон, бир йўл” учнчи халқаро форумига келган делегациялар раҳбарларини тантанали кутиб олиш маросимида иштирок этди.

Юбилей форумнинг очилишида қатнашиб, давлатимиз раҳбари “яшил” тараққиёт масалаларига бағишланган ялпи сессиясида нутқ сўзлади, Хитой ҳамда “Макон ва йўл” ташаббусининг бошқа иштирокчилари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича фикрлари билан ўртоқлашди.

Ташриф доирасидаги тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкентга жўнаб кетди. “Шоуду” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни ХХР фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.