Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президентининг Берлинга амалий ташрифи якунланди
15:03 / 2023-09-30

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалий ташрифи дастури якунига етди.

Давлатимиз раҳбари Берлин шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этди.

Ўзбекистон ва Германия Президентлари икки томонлама учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Сўнг давлатимиз раҳбари Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси шафелигида ташкил этилган Иқтисодий форумда қатнашди.

Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц раислигида ўтган “Марказий Осиё - Германия” форматидаги биринчи саммитда Ўзбекистон Президенти узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг икки томонлама музокараларида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.