Ўзбекистон Президентига тиббиёт йўналишида мурожаатингиз борми?
Президентимизнинг тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотига “Сall-марказ” ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали шу кунгача 8 минг 804 та мурожаат келиб тушди.
Мурожаатларнинг 47 фоизини соҳа ривожига қаратилган таклифлар, 33 фоизини эътироз ва мурожаатлар, 20 фоизини индивидуал масалалар ташкил этмоқда.
Хусусан, мурожаатларнинг 3минг 213 таси соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини, 499 таси ихтисослашган марказлар фаолияти, 260 таси тез тиббий ёрдам хизмати, 169 таси санитария-эпидемиология хизмати ҳамда 160 таси олий тиббий таълимга дахлдор масалалардир.
ЎзА