Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Подшоҳи икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини муҳокама қилдилар
18:55 / 2023-12-01

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Дубай шаҳрида ўтаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида Малайзия Подшоҳи Султон Абдуллоҳ Риоятуддин Ал-Мустафо Биллоҳ Шоҳ билан учрашди.

Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги муносабатларни, энг аввало, иқтисодий соҳада янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Икки томонлама алоқалар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажми ошмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари ҳамда зиёрат туризми соҳасида дастурлар амалга оширилмоқда.

Шериклик кун тартибини аниқ амалий мазмун билан бойитиш мақсадида келгуси йилда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда қўшма бизнес форумини ўтказишга келишиб олинди.