English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Татаристон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
01:50 / 2024-10-24

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига ташрифнинг биринчи кунида Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда етакчи корхоналарнинг саноат кооперацияси ва фаол гуманитар алмашинув ўзининг амалий натижаларини бераётгани мамнуният билан қайд этилди.

Фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифларни давом эттириш, Ўзбекистон ҳудудида қўшма иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.