Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти ташриф билан Хитойга жўнаб кетди
20:41 / 2023-05-17

Самарқанд шаҳридаги тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17 май куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, 18-19 май кунлари Сиань шаҳрида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказиш, “Марказий Осиё - Хитой” форматидаги саммитда иштирок этиш ҳамда Хитойнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.