Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Қирғизистонга келди
11:26 / 2023-10-13

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига келди.

“Манас” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Қирғизистон пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, рақамлаштириш, транспорт, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.