Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан энергетика соҳасидаги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини қайд этди
17:22 / 2025-12-05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси энергетика вазири Таалайбек Ибраевни қабул қилди.

Учрашув аввалида олий мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг самимий саломини етказди.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини, шу жумладан, энергетика соҳасида янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Икки томонлама муносабатлар юқори суръатда ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш 17 фоизга ошиб, юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда. Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Энергетика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда ва транзит қилинмоқда, “яшил” энергетикада истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистон етакчиси сув энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, минтақавий аҳамиятга молик қўшма лойиҳаларни, энг аввало, “Қамбар-ота ГЭС-1”ни қуриш лойиҳасини самарали илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.