Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Озарбайжонга жўнаб кетди
11:22 / 2023-08-22

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 22 август куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Боку шаҳрида тор ва кенгайтирилган таркибда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Биргаликда Фузулий ва Шуша шаҳарларига ташриф буюриш, давлат раҳбарлари иштирокида бошқа тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.