Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё етакчилари саммитининг маданий дастурида иштирок этди
20:04 / 2024-08-08

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига ташрифи доирасида Марказий Осиё ва Озарбайжон санъат усталарининг "Дўстлик кечаси" тантанали концертида иштирок этди.

Тадбирда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, саммитнинг фахрий меҳмони Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам қатнашди.

Фольклор-этнографик ансамбллар ва эстрада санъаткорларининг ранг-баранг чиқишлари, миллий қўшиқ ва рақслар халқларимизнинг муштараклиги ва маданий яқинлигини яққол намоён этди.