Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти CITIC корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
13:45 / 2024-01-24

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Хитойнинг CITIC корпорацияси раҳбари Си Гохуа билан учрашув ўтказди.

Хитой мулкни бошқариш бўйича халқаро инвестиция корпорацияси молиявий хизматлар кўрсатувчи ҳамда йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширувчи етакчи компаниядир. Унинг активлари қарийб 1,5 триллион долларни ташкил этади.

Учрашувда қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди, бунда асосий эътибор мамлакатимиз йўл-транспорт ва муҳандислик инфратузилмасига, ирригация тизимларини модернизация қилишга қаратилди.