Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти бир гуруҳ тадбиркорларга миннатдорлик билдирди
09:28 / 2021-08-20

Бугун “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз тадбиркорлари билан учрашуви ўтказилиши кутилмоқда

 Мазкур тадбир арафасида давлатимиз раҳбарининг “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди.

Фармойишга мувофиқ, иқтисодиётимизнинг равнақ топиши ва юртимиз барқарор ривожланиши, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, бюджет барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ тадбиркорларга миннатдорчилик билдирилди.

[gallery-3494]

Тадбиркорлар билан учрашув арафасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари Жамшид Қўчқоров ва Сардор Умурзоқов энг кўп иш ўринлари яратган бир гуруҳ тадбиркорларга Президентимизнинг миннатдорлик сўзлари изҳор қилинган табрикномаларни топширди.

 

Сайтимизни кузатиб боринг.

 

ЎзА