Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Тожикистонга ташриф буюради
21:24 / 2023-09-13

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 14-15 сентябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрида бўлади.

Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг бешинчи учрашуви кун тартибидан минтақада кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо, инвестициялар, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва экология соҳаларидаги қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ҳамда хавфсизлик соҳасидаги замонавий таҳдид ва хатарларга қарши чора кўриш масалалари ўрин олган. 

Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг ушбу бирлашма ташкил этилганининг ўттизинчи йилида ўтказиладиган юбилей йиғилишида сув ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги минтақавий шерикликнинг долзарб жиҳатлари ҳамда жамғарма фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Тадбирлар якунида бир қатор кўп томонлама ҳужжатларнинг қабул қилиниши режалаштирилган.