English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон помидори экспорти географияси кенгаймоқда (+видео)
14:28 / 2026-03-03

Маълумотларга кўра 2025 йилда мамлакатимиздан хорижий давлатларга жами 45.2 минг тонна помидор экспорт қилинган. Маҳсулотнинг умумий қиймати 36 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Эътиборли жиҳати, бугунги кунда ишлаб чиқарувчилар сабзавотни шунчаки маҳсулот эмас, балки қайта ишланган шаклларда ҳам халқаро бозорларга етказиб бермоқдалар.

Масалан, Тошкент помидори халқаро бозорларда тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бормоқда. Шу билан бирга помидор етиштирувчи давлатлар орасида Ўзбекистон маҳсулотларининг нархи бир мунча юқори.   

- 2025 йил якунларига кўра Ўзбекистон 12та хорижий давлатга жами 45.2 минг тонна помидор экспорт қилинган, -дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Марказий экспорт штаби мутахассиси Чарос Шодмонқулова. – Бу эса мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ташқи бозорларда бақарор талаб сақланиб қолаётганидан далолат беради.   

Бугун аграр соҳа вакиллари томчилатиб суғориш технологиялари, юқори ҳосилдор навларни экиш ва энергия тежамкор ечимларни қўллашга алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Мазкур чораларнинг барчаси йил давомида барқарор ҳосил олиш имконини яратяпти. Бундан ташқари экспортбоп навлар улуши кенгайтирилиб, фитосанитар назорати кучайтирилди. Галдаги мақсад қайта ишланган маҳсулотлар ҳажмини ҳам оширишдир.  

Мутахассисларнинг таъкидлашича, экспорт ҳажмини ошириш билан бирга қиймат занжирини чуқурлаштириш ҳам муҳим. Яъни, помидорни фақат хомашё сифатида эмас, балки юқори қўшилганқийматга эга бўлган маҳсулот — томат пастаси, соуслар, консервалар шаклида ташқи бозорларга чиқариш даромадлироқдир. Хусусан, помидор қоқисини тайёрлаш ва уни Европа давлатларига экспорт қилиш йўлга қўйилган. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозор талабларига мослашиб бораётганини англатади.  

Аграр соҳада амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, замонавий қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш ва экспорт инфратузилмасини такомиллаштириш орқали бундай кўрсаткичлар яқин йилларда янада ортиши кутилмоқда. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xYLZWihbxdg" title="O`zbekiston pomidori eksporti geografiyasi kengaymoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА