Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Покистон: ёшлар сиёсатида ҳамкорлик ривожланади
16:51 / 2025-01-31

Покистонда бўлиб ўтган Ҳамдўстлик Осиё ёшлар иттифоқи Ёшлар саммитида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттахонова бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этди.

Саммит доирасида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф делегация раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистонга ташрифи давомида ёшларга оид ҳужжатлар имзоланиши ва Ўзбекистон – Покистон ёшлар ҳамкорлиги янада ривожланиши муҳим эканини таъкидлади.

Шунингдек, саммит доирасида ўтказилган Осиё ёшлар вазирлари учрашувида Ўзбекистон ёшлар делегацияси мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати бўйича тақдимот қилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА