Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Покистон халқаро конференцияси ташкил этилади
17:17 / 2025-09-12

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси биносида Покистон Ислом Республикаси Равалпинди Савдо ва саноат палатаси (RCCI) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида мамлакатимиз ССП раиси ўринбосари Дилшод Расулов, RCCI вице-президенти Фаҳод Барлос ҳамда 36-бор ўтказилаётган “International Achievement Awards” – RIAA (36-халқаро натижа ва мукофот) ҳамда “Business Opportunities Conference” – RIAA (Бизнес имконияти) конференциялари раиси Шаҳроиз Ашраф Малик иштирок этди.

1952 йил ташкил этилган Равалпинди ССП Покистоннинг етакчи бизнес тузилмаларидан бири ҳисобланади. RCCI томонидан ўтказиладиган RIAA ва BOC каби нуфузли тадбирлар БАА, Туркия, Озарбайжон, Шри-Ланка, Малайзия, Миср каби мамлакатларда муваффақиятли ташкил этилган.

Томонлар учрашув давомида савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболини муҳокама қилиб, 2025 йил ноябрь ойида Тошкентда уюштирилиши режалаштирилган RIAA анжуманини ташкил этишга оид масалаларни кўриб чиқдилар. Мазкур нуфузли тадбирда қишлоқ хўжалиги ва агроинновация, текстиль ва енгил саноат, логистика ва транспорт хизмати, энергетика ва “яшил” лойиҳалар, туризм ва сервис хизмати, фармацевтика ва тиббий ускуналар йўналишлардаги етакчи компаниялар иштироки кутиляпти.

Конференция доирасида халқаро сармоядорлар ва бизнес доира вакиллари томонидан инвестиция лойиҳалари тақдим этилади, ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланади, қўшма корхоналар тузиш имконияти таҳлил қилинади.

М.Пирматова, ЎзА