Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон–Покистон ҳамкорлиги: Тоғ-кон ва геология соҳасида янги истиқболлар
20:19 / 2026-02-09

Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон–Покистон бизнес форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “HRL Group” компанияси раиси Зоҳид Рафиқ билан учрашув ўтказди.

“HRL Group” компаниялар гуруҳи қурилиш, тоғ-кон саноати ва энергетика соҳаларида фаолият юритувчи йирик халқаро корхоналардан бири ҳисобланади.

Учрашув чоғида Ўзбекистон тажрибасини қўллаган ҳолда Покистон ҳудудидаги мис, олтин ва ўта муҳим минераллар конларида қўшма геология-қидирув ишларини олиб бориш истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу учрашувлар доирасида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси  “HRL Group” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Тоғ-кон саноати ва геология вазири маслаҳатчиси Б.Нарматов ва "Uzbek Overseas Geology Company" бош директори Х.Омонов музокаралар якунлари бўйича икки давлат ўртасида геология-қидирув ишларини амалга оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

Ушбу келишув Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тоғ-кон ва геология соҳаларидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ЎзА