Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Покистон бизнес-форуми бўлиб ўтади
10:59 / 2026-01-22

Жорий йил 5-6 февраль кунлари Покистон Ислом Республикаси Исломобод шаҳрида Ўзбекистон – Покистон бизнес-форуми ва “Made in Uzbekistan” кўргазмаси ўтказилади.

Мамлакатимиз Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, ушбу тадбир икки давлатнинг расмий ва бизнес ҳамжамияти вакиллари ўртасида бевосита мулоқот ўрнатиш учун самарали майдон яратади. Шунингдек, ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, инвестиция соҳасида фикр алмашиш ҳамда савдо-иқтисодий алоқалар кўламини янада кенгайтириш имконини беради.

Анжуман доирасида республикамизнинг сармоявий салоҳияти, юртимизда хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган шарт-шароит, қулайлик ва механизмлар тақдим этилади. Хорижий шериклар учун янада қулай инвестиция муҳитини шакллантириш истиқболи муҳокама қилинади.

“Made in Uzbekistan” кўргазмасида эса экспортга йўналтирилган, алоқаларни чуқурлаштиришга қаратилган миллий ишлаб чиқарувчиларимиз маҳсулотлари намойиш этилади.

Г.Сатторова, ЎзА