Ўзбекистон парламенти делегацияси BRIСSнинг Х парламент форумида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган BRIСSнинг Х парламент форумининг «Гуманитар ва маданий соҳаларда парламентлараро ҳамкорлик» мавзусидаги ялпи мажлисида иштирок этди.
Тадбирда илм-фан, таълим, туризм, санъат ва маданият, ёш парламент аъзолари билан ишлаш соҳаларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ялпи мажлисда Ўзбекистон делегацияси юртимизда таълим, маданият, туризм соҳаларига қаратилаётган эътибор, эришилаётган юксак натижалар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Форум иштирокчилари фан, таълим, маданият ва туризм соҳаларини ривожлантириш, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ўзаро тажриба алмашиш масалаларини муҳокама қилди.
Тадбир якунида Х Парламент форумининг қўшма декларацияси қабул қилинди.
Н. Абдураимова, ЎзА